Самарали ва тезкор ишлаш учун муҳим усулдир. Бир нечта тугмани босиш, экрандан сичқонча билан керакли бўлим ёки созламани излаб топишдан кўра анча тезроқ бўлади. Тезкор тугмаларни ўзлаштирсангиз, тез-тез такрорланадиган амалларни бажаришингиз анча осонлашади.
Тезкор тугмалар жуда кўп, биз уларнинг 1С дастурида ишлаганимизда вақтимизни тежашга ёрдам берадигани қисмини кўриб чиқамиз.
| Тезкор тугма | Амал |
| Ctrl + F2 | Калькулятор очиш |
| Del | Ўчириш |
| Alt + F4 | Дастурни ёпиб чиқиш |
| F2 | Очиш |
| F4 | Танлаш тугмачаси. Справочник/Документ ичига кириб кетади. |
| Ctrl + O | Мавжуд документни очиш |
| Ctrl + S | Ишлаб турган документни сақлаш |
| Ctrl + F4 | Актив бўлиб турган дарчани ёпиш |
| Ctrl + Shift + M | Элементни бошқа гурухга олиб ўтиш |
| Backspace | Курсор турган жойдан чапга қараб ўчиришлик |
| Ctrl + F9 | Янги гурух |
| Ctrl + D | «Избранное»га (Сараланган) қўшиб қўйишлик |
| Ctrl + X | Буфер кесиб олишлик (Ён хотирага кесиб вақтинча сақлаб туриш) |
| Ctrl + Backspace | Курсор турган жойдан чапдаги сўзни ўчириш |
| Ctrl + Del | Курсор турган жойдан ўнгдаги сўзни ўчириш |
| Ctrl + Shift + B | Сараланганлар рўйхатини очишлик |
| F9 | Элемент ёки гурухни кўчириб олишлик |
| Ctrl + Shift + F | Умумий глобал қидирувни очишлик |
| Ctrl + V | Ён хотирадаги кўчирилган маълумотни қўйиш |
| Ctrl + Enter | Записать и Сохранить тугмаси функцияси |
Ctrl + Shift + C — Хужжатдаги сатрни тўлиқ кўчириб бошқа хужжатга олиб ўтиш

Ctrl + Shift + V — Бошқа хужжатга сатрни кўчириб қўяди. Хужжат жавдал қисмида кўп сатр бўлганда бу тезкор тугмалар бирикмаси жуда қўл келади. Бир мартагина тугмалар бирикмасини босиш кифоя, ҳужжатнинг жадвал қисмини қайтадан қатор-қатор теришга ҳожат қолмайди.

Ctrl + A – барчасини белгилаш.
Рўйхатдаги барча сатрни бирданига белгилаш учун қўлланилади. (ўчириш учун тайинлаш — пометить на удаление, ўтказма — провести каби амалларда).

Ctrl + F2 — калькулятор

Турли ҳисоб-китоблар учун калькулятордан фойдаланиш мумкин.
Уни дастур ичида ишлатиш қулай, алоҳида стол усти калькулятори ёки телефонда амалга оширишга ҳожат қолмайди. Масалан, айланма-сальдо ведомости тахлил қилаётганда.
Del —Ўчириш.
Курсор турган жорий элементни ёки белгилаб олинган элементлар гуруҳини ўчиради. Биргина тугма ёрдамида ҳужжатни ёки маълумотномадаги элементни ўчиради.

Ctrl + C – вақтинча хотирасига нусха олиш.
Масалан, Справочникдаги бирор бир элементининг номини хотирага кўчириб олиб, айланма-сальдо ведомостида фильтрга қўйиш учун қўллаш мумкин.
Ctrl + X – вақтинча хотирасига кесиб олволиш.
Ctrl + V – вақтинча хотирадаги маълумотни қўйишлик.

Ctrl + F – қидириб топиш.
Рўйхатдаги маълумотни излаш учун қўлланилади. Ҳужжатда сатрлар кўп бўлганда, керакли контрагентни ёки бошқа элементни топиш жуда қулай. Тезкор тугмача босилганда форма тепа кисмида катакча активлашади.

Қидирув исталган майдон бўйича амалга ошириш мумкин

Alt + F4 – дастурни ёпиш.

F2 – очиш.
Курсор турган сатр элементни очади. Рўйхатдаги хужжат устига келиб F2 тугмаси босишлик сичқонча тугмасини икки марта босишликдаги амални қилиб беради.

F9 – нусха олиш.
Курсор турган элементни копия қилиш орқали янги документ ёки справочник элементи шакллантиради.
Ctrl + Shift + M – маълумотнома элементини бошқа гуруҳга ўтказиш.

Shift + F4 – майдонни тозалаш.

Ctrl + S – ишлаб турган ҳужжатни сақлаш.
Тезкор тугмачалардан фойдаланганда ишлаш анча осонлашади. Мақолада ёзилган маслаҳатлар амалиётда манфаатли деган умиддамиз.