1С Декларант сервиси

ЯнгиликларКўрилди: 382
1С:Декларант сервиси ишга туширилди. 1С:Бухгалтерия 8 фойдаланувчилари ушбу сервисдан фойдаланиши мумкин. Энди 1С Бухгалтерия дастурида "Поступление товаров" ва "ГТД по импорту" документларини қўлда тўлдириш шарт эмас. Сервис ёрдамида божхона харажатлари ҳисоби ҳам автоматлаштирилган.

Сервис имкониятлари:

"АИС "Декларант"дан импорт бўйича божхона юк декларация маълумотларини автоматик равишда юклаб олиш.

Кирим хужжатлари, номенклатура ва божхона харажатларини автомат равишда киритиш ва тақсимлаш имонияти.

"1С-Декларант" сервиси импорт маҳсулот маълумотларини қайд қилаётганда қўл меҳнатини камайишига ёрдам бериб, фойдаланувчи томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларни камайтиришга хизмат қилади.

Эслатма
1С Декларант тизими бу сервис. Ушбу сервис ишлаши учун корхонанинг АИС "Декларант" дастурий таъминоти бўлиши керак. АИС "Декларант" дастуридан туриб корхона ИНН танлаб ГТД маълумотлари узатилади. Интернет орқали қабул қилинган маълумот 1С Бухгалтерия дастурида акс этади. Акс этган маълумот ГТД документига олиб ўтилади.

"1С-Декларант" сервиси 1C:Бухгалтерия редакция 3.0, "30.1" чи релизида жорий этилган. ИТС сервиси актив бўлган давр мобайнида сервисдан фойдаланиш мумкин.