1С Базани тиклаш хизмати

1С Базани тиклаш хизмати

1С маълумотлар базасини бузилиши бир неча сабабларга кўра содир бўлиши мумкин: дастурдан хато чиқиш, вирус оқибатида, қаттиқ дискни ишдан чиқиши (HDD, SSD), файлни дастурий ёки жисмонан ўчиши, электр таъминотини бехосдан ўчиши, тармоқда ишлаётганда кабель ёки қурилма носозлиги.

Маълумотларни йўқотишни олдини оладиган 100% яқин бўлган ягона йўл, бу давомли равишда базани архив нусхаларини олиб бориш ҳисобланади. Маълумотларни қўлда ёки махсус дастурлар ёрдамида автоматик равишда сақлашингиз мумкин. Архив нусхаларини сақлашнинг энг яхши йўли - бу компьютердан алоҳида ва ўчирилган ҳолда DVD, USB сақлаш ҳисобланади. Бу ҳолатда хатто шифровальщик вируслар тахдид сололмайди. Бундан ташқари, маълумотларни хавфсизлигини таъминлаш учун энг охирги ва янгиланиб турувчи лицензиялик антивирус ва лицензиялик операцион тизимлардан фойдаланиш керак. Давомли равишда қаттиқ дискни текшириб туришлик, ҳамда замонавий ва стационар компьютерлар учун узлуксиз қувват манбаини таъминловчи қурилмалар(UPS) ишлатиш керак бўлади.

Ўчиб кетган маълумотларни тиклашга уриниб кўрса бўлади. Айрим ҳолларда натижа 100%гача бориши мумкин. Одатда маълумот тикловчи дастурлар ёрдами дискда ўчиб кетган умумий маълумотни маълум бир фоизи тикланади. Айрим ҳолларда маълумотни тиклаш жуда қийинлашади. Кўпгина холатларда эса маълумотлар тикланади, лекин тўлиқ эмас. Айрим ҳолатларда бу мухим бўлмаслиги мумкин.

Фақат 1С тизими учун бу мухим. Муаммо шундаки, маълумотни кичик йўқотишлиги ҳам яхлитликни бузилишига олиб келиши мумкин. Яъни маълумотлар базаси ва ундаги барча хужжатларни тўлиқ етишмаслигига олиб келади.

Шунинг учун 1С Базани тиклашда кейинги босқич - бу яхлитликни тиклаш ҳисобланади. Бу жараён жуда кўп мехнатни талаб қилади. Ва ҳар доим ҳам мусбат натижага олиб келмаслиги мумкин. Тикланган база ишга тушиши мумкин. Бузилишлик натижасида бир қатор документ ва справочниклар тикланмаслиги мумкин. Иш жараёнида очилмаган справочник ёки документлар қайта киритилишига тўғри келиши мумкин.

Компьютер қурилмаси носозлиги ёки қўлланувчи муваффақиятсиз харакати оқибатида, базадаги маълумот бузилишига олиб келиши мумкин. Агар бундай бўлса, биринчи навбатда архивга олинган база нусхани борлигини текшириш керак. Архив олинган бўлса хавотирга ўрин қолмайди - бир неча дақиқаларда базани тиклаб олиш мумкин. Агар архив олинган нусха бўлмаса ёки архивга олинган база эски бўлса ва долзарблигини йўқотган бўлса, компьютер жихози ўчирилиб мутахассис боғланишини кутиш керак бўлади.

1С Предприятие 8 маълумотлар омбори бузилиш оқибати чиқиши мумкин хатолар:

  • Ошибка СУБД: Файл базы данных поврежден 1Cv8.1CD
  • Ошибка при выполнении операции с информационной базой
  • Обнаружено нарушение целостности системы
  • Критическая ошибка. Продолжение работы невозможно.
  • Повреждена таблица размещения внутреннего файла <Данные таблицы '_InfoRg1'>
  • Повреждена таблица размещения внутреннего файла <Индексы таблицы '_InfoRg1'>
  • ...
  • Нима учун ушбу хизмат сахифасида кўп маълумот берилган?

    Базани тиклаш натижаси аниқ бўлмаган иш турига киради. Мутахассис вақти кетказиши, лекин база тикланмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун шартнома тузишдан аввал 1с базани тиклаш ҳақида мижоз маълумотга эга бўлиш мақсадида ёзилган.

    Хизмат нархи билан танишиш учун нархлар менюсига ўтинг.