Бизнесни автоматлаштириш учун қайси дастурий таъминот танлашим керак?

МаколаларКўрилди: 1035
Бизнесни автоматлаштириш учун қайси дастурий таъминот танлашим керак?

Ҳозирги кунда табдиркорлик фаолиятини автоматлаштириш жараёни жадал суръатлар билан ҳар бир сохага кириб бормоқда. Ҳисоб-китоб, савдо сохаларида автоматлаштиришнинг асосий улуши "1С Предприятие" дастурий таъминот тизимларига тўғри келмоқда.

Бозорда қуйидаги турдаги 1С дастурлар мавжуд:

  • Стандарт (типовой)
  • Қўлбола (самопис)
  • Пират (бузилган)
  • 1. Стандарт дастурларга 1С компанияси(Россия) ва партнерлари билан биргаликда, кўплаб соха мутахассислари иштирокида кўп йиллар давомида ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган дастурий таъминотлар. Дастурлар кейинчалик хар бир давлат стандартлар бўйича локализация қилинади. Мисол учун 1С: Бухгалтерия, 1С Управление торговлей, 1С УНФ ва х.к.

    2. Қўлбола дастурларга якка тартибда ёки кичик гурух шаклда 1с да ишлаб чиқарилган ихчам дастурлар киради.

    3. Пират дастурлар - Лицензиялик дастурларни махсус кодлари бузилиб ҳамда дастурни янгилаб олиш механизмлари ва бошқа зарур технологик сервислари таъминоти олиб ташланган дастурлар ҳисобланади.

    Ҳар бир турдаги дастурларни мусбат ва манфий томонлари бор.

    Стандарт (типовой) дастурлар

    Мусбат томонлари:

  • Кўп йиллик тажриба асосида(100-1000 ораси мутахассислар иштирокида) ишлаб чиқарилган.
  • давомли янгилаб борилади.
  • янгилаб олиш нархи арзонлиги.
  • 1С Бухгалтерия каби дастурларда ИТС ҳизматини арзонлиги
  • Дастурда ўзгартириш ёки қўшимча киритиш учун бир дастурчига боғланиб қолинмайди. Типовой билан жуда кўп 1С корхоналар ишлагани боис бозорда дастурчини топиш мумкин.
  • Дастурни бошланғич нархи арзонлиги
  • ўрта ва катта хажмдаги проектларни стандарт базада олиб бориш анча самарали.
  • Манфий томонлари:

  • Қўлбола дастурга нисбатан секин ишлаши мумкин.
  • деярли барча стандарт дастурлар рус тилида.
  • дастурни мураккаблиги. (функциялар кўплиги сабаб)
  • Қўлбола (самопис) дастурлар

    Мусбат томонлари

  • Тез ишлайди.
  • Кичик дастурларни тезда ишлаб чиқариш мумкин.
  • Лицензия сотиб олинмагани учун арзон.
  • Манфий томонлари

  • фақатгина дастурни ишлаб чиқарган дастурчига боғланиб қолишлик
  • дастур стандартга мос бўлмайди
  • янги модуль, функция қўшишлик қимматга тушади
  • деярли хеч қайси дастурчи бошқаси ясаган базани олмасликка харакат қилади. Қайта тузиш, қайта андозалаш, нолдан тузишга нисбатан анча мураккаб ва вақт оладиган иш.
  • ўрта ва катта хажмдаги проектларни олиб бориш имконияти пастлиги
  • Пират (бузилган)

    Мусбат томонлари

  • Арзон ёки текин.
  • Манфий томонлари

  • дастур ҳеч қандай кафолатга эга бўлмайди. Нотўғри ҳисоблаш
  • дастурдаги хисоботларга оид бўлимлар эскирган бўлади
  • янгилаб беришлик имконияти бўлмайди
  • бирор бир хисоботни янгилаш ёки қўшиш иши нархи қиммат бўлиши
  • агар интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун кучга кирса тадбиқ қилинса катта жарималарга олиб бориш хавфи
  • электрон хисоб варақлари каби оддий функцияларни умуман йўқлиги
  • Хулоса

    Ҳар бир буюртмачи юқорида келтириб ўтилган сабаблардан келиб чиққан холда ўз танловини шошмасдан қилишлик тавсия қилинади. Тадбиркорлик фаолиятини автоматлаштиришда узоқни кўзлаб иш тутишлик мақсадга мувофиқ бўлади. Вақтинча ва тезда амалга оширилган дастурларни қайта созлаш ёки қўшимча киритишлик ҳар доим ҳам унумли хисобланмайди. Айрим холларда умуман имконсиз холатга келади. Натижада бизнес эгаси бутун фаолиятини янгидан бошлаб автоматлаштиришга тўғри келади. Бу эса вақт ва молиявий йўқотишларга олиб келади.

    Қўлбола дастурларни фақатгина кичик операцион жараёнлар бўлсагина тавсия қилинади. Аммо каттарок хажмдаги ишлар учун тавсия қилинмайди. Мисол учун Қўшимча киритилмоқчи бўлган функция анча кўп вақт олишлиги мумкин, ва харажат кўпаяди. Аммо бу функция стандарт базада мавжуд бўлишиги мумкин.

    FINSOFT корхонаси кичик ва ўрта бизнес учун стандарт 1с дастурларида автоматлаштириш хизматини таклиф этади.

    мурожаат учун Электрон почта: info@finsoft.uz

    телеграмм: https://t.me/finsoft_ofis

    Оставьте комментарий!

    Комментарий будет опубликован после проверки

    Вы можете войти под своим логином или зарегистрироваться на сайте.