Бошланғич қолдиқларни киритиш

МаколаларКўрилди: 1247
Бошланғич қолдиқларни киритиш

Бошланғич қолдиқлар бу-нима? Бу маълум бир сана учун турли счетлардаги қолдиқлардир. Бу ерда дастур бўйича ёзувларни ҳисобга олишни бошлаган санадаги дастлабки қолдиқларни киритиш ҳақида сўз юритилади.

Назарий жихатдан, бухгалтерия ҳисобида бошланғич сана ихтиёрий бўлиши мумкин -дастур учун 1- январми ёки 18-апрелми фарқи йўқ. Лекин бухгалтерга бари бир эмас-ахир 18 апрелдан "1C: бухгалтерия" дастури ёрдамида ёзувларни ҳисобга олишни бошласак, у ҳолда регламентли ҳисоботларни олиш учун у барча операцияларни дастурга ҳисобот даврининг бошиданоқ киритиши керак бўлади. Шунинг учун дастурда ёзувларни ҳисобга олишни 1-январдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Фаолият кўрсатаётган корхона учун дастлабки қолдиқларни киритиш муқаррар босқичдир. Агар корхона энди очилган бўлса, дастлабки қолдиқлар бўлмайди.

1С Бухгалтерия дастурига қолдиқлар аналитика бўйича киритилади. Масалан, булар материаллар бўлса, ҳар бир материалнинг номи, таннархи ва миқдори кўрсатилган ҳолда, банк ҳисобварақлари бўлса-ҳар бир банк ҳисобварағи учун алоҳида, 6010, 4010 ҳисобварағи учун бўлса-албатта, ҳар бир контрагент учун алоҳида ва ҳоказо.

5010 ва 5110 ҳисобварақлар бўйича ҳисоб қолдиқларини киритиш

Бошланғич қолдиқларни қандай киритилади?

Кичик бир масалани ечамиз. 1C дастурига қуйидаги маълумотларни киритиш керак: 31декабр 2019 йил холатига касса қолдиғи 35,000,000 сўм, ва банкдаги ҳисоб рақами қолдиғи 1,352,692,350 сўм.

1-Қадам. «Главное» бўлимда «Помощник ввода остатков» ни танлаймиз 1-расм.

qoldiq001.png

1-расм

2-Қадам. «Помощник ввода начальных остатков» формасига ўтиб, «Установить дату ввода остатков» тугмачасини босамиз ва ушбу санани киритамиз: 31.12.2019 (расм 2).

qoldiq002.png

2-расм

3-Қадам.[/b] Пул қолдиқларини киритамиз. Бунинг учун 5010 счетни танлаймиз ва касса қолдиқларини киритамиз, ҳамда 5110 счетни танлаб ҳисоб рақамдаги қолдиқ суммани киритамиз. (Расм-3).

qoldiq003.png

3-расм