FINSOFT
иш вақти: 9:00 - 18:00

Супер тезкор Маълумот сиқувчи алгоритм (Архивга олувчи)

МаколаларКўрилди: 91
Супер тезкор Маълумот сиқувчи алгоритм (Архивга олувчи)

Қайта ишланаётган маълумотлар ҳажми йил ўтган сайин ўсиб, ахборот тизимларига нисбатан янги талабларни илгари сурмоқда. Маълумотларни архивлаш учун ҳамда сақлаш қурилмаларидан самарали фойдаланиш учун юқори сиқиш технологиясига талаб ошмоқда. ZStandart-замонавий талабларга жавоб берадиган янги алгоритм ҳисобланади. 1С базаларни доимий равишда архивга олиб туриш керак. Лекин бу кўп вақт оладиган жараён. Замонавий алгоритм ёрдамида жуда кўп вақтимизни иқтисод қилишимиз мумкин.

расмий сайтдан Windows учун мўлжалланган дастурни юклаб олиш мумкин.

Ёки бу ердан юклаб олишингиз мумкин.

Архивдан ягона файл - zstd.exe талаб қилинади. Қўллаш тартиби қуйидагича:

Файлни сиқиш учун команда:

zstd filename

Команда амалга оширилгандан сўнг filename.zst номли архив пайдо бўлади. Бошқа ном билан архив қилиш учун қуйидаги команда амалга оширилади:

zstd filename -o archive.zstd

архивланган файлни очиш учун:

zstd -d filename.zst

Windows тизимда cmd дастурини ишлатиб катта хажмда файл турган каталогга ўтилади. Бу каталогда zstd.exe дастурчаси бўлиши керак. Қуйидаги расмда кўрсатилган каби буйруқ ёзилади:

arhiv001.png

900 МБдан кўпроқ хажмдаги файлни 3,5 - 4 сонияда архивга олди. (Компьютер характеристикаси Core -5 9600K, 32 DDR, Samsung SSD NVMe 250 GB, WD 2 TB). SSD ва оддий HDD билан таққослаганда тезликда деярли фарқ кузатилмади.

arhiv002.png

Ушбу сиқиш алгоритмини 7zip дастурида ҳам фойдаланса бўлади. Қуйидаги манзилдан 7-Zip ZS версиясини юклаб олишингиз мумкин:

https://github.com/mcmilk/7-Zip-zstd/releases

arhiv003.png

Қуйидаги расмда кўрсатилган тартибда амалга оширилади:

arhiv004.png

Кейин

arhiv005.png