1С Бухгалтерия 3.0 да Номенклатура нархини белгилаш

МаколаларКўрилди: 18
1С Бухгалтерия 3.0 дастурида номенклатура нархини автоматик равишда белгилашни икки усули бор:

Аввалги документ асосида ва Номенклатура нархини белгилаш (Установка цен номенклатуры) документи асосида. Белгилаш усулини Администрирование - Параметры учета - Заполнение цен продажи бўлимида танлаш мумкин.

tipcen1.png

Очилган ойнада из предыдущего документа усули танланса, янги хужжатларда номенклатура нархи аввалги хужжатдаги маълумотлар асосида тўлдирилади.

tipcen3.png

Из карточки номенклатуры усули танланганда, нархларни белгилаш учун "Установка цен номенклатуры" документи керак бўлади. Бу хил усулда Типы цен номенклатуры справочникида турли хилдаги нархлар белгилаш имкони туғилади.

Типы цен номенклатуры формасини Справочник бўлимида панель навигации(гипериловалар рўйхати) чиқариб қўйиш мумкин. Бунинг учун Справочник бўлимини танлаб, ўнг тепа бурчакда кўпбурчакли тишли тугмачага босиб Настройки навигации танланади.

tipcen4.png

Настройка панели навигации ойнасига ўтиб, чап томонда "Товары и услуги" шохчасини ичидан "Типы цен номенклатуры" танлаб Добавить тугмаси босилганда ўнг томонга ўтади.

tipcen6.png

Натижада "Типы цен номенклатуры" иловаси Справочник бўлимида акс этади.

tipcen8.png

Установка цен номенклатуры документи активлаштириш учун Склад бўлимига ўтиб ўнг тепа бурчакда кўпбурчакли тишли тугмачага босиб Настройки навигации танланади. Ва қуйидаги расмда кўрсатилган тартибда олиб ўтилади.

tipcen10.png

Натижада Склад бўлими Цены иловасида Установка цен номенклатуры гипериловаси кўринади.

tipcen11.png