1С:Бухгалтерия 3.0 да таннархни ҳисоблаш: FIFO ва ўртача қиймат бўйича.

Мақолада “1С:Бухгалтерия 3.0” да, FIFO ва ўртача қиймат бўйича таннарх қандай шаклланиши қўриб чиқамиз. Мақолада фақат савдо операциялари кўриб чиқилади, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳисобга олинмайди.

Мисол учун Корхона жадвалда кўрсатилган саналарда жами 70 та ноутбук сотиб олган.

Сана Операция Миқдор Нархи Сумма
05.01.2026 кирим 20 5 000 000 100 000 000
19.01.2026 кирим 30 6 000 000 180 000 000
09.02.2026 кирим 40 6 500 000 260 000 000

Ўзбекистонда товар-моддий захираларни (ТМЗ) ҳисобга олиш ва баҳолаш қуйидаги ҳужжатлар билан тартибга солинади:

  1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) № 4 “Товар-моддий захиралар” – бухгалтерия ҳисобида ТМЗларни баҳолаш усулларини белгилайди .
  2. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси – солиқ мақсадларида ТМЗларни ҳисобдан чиқариш усулларини белгилайди.БҲМС № 4 га асосан, товар-моддий захираларнинг таннархи қуйидаги усуллардан бири бўйича аниқланади :
    • Ўртача қиймат бўйича
    • ФИФО усули (“биринчи кирди – биринчи чиқди”);

Шу ўринда эслатиб кетсак. «Ўртача қиймат бўйича» усули, айрим адабиёт ва хужжатларда «ўртача таннарх бўйича», «Ўртача тортилган қиймат усули» каби ёзилган бўлиши мумкин.

ТМЗ Таннарх ҳисоблаш усули 1С Бухгалтерия 3.0 да Справочники — Учетная политика бўлимида белгилаб қўйилади.

Мисолимизга қайтсак, 5чи ва 19 январда маҳсулот кирим бўлган ва 20 январга қадар маҳсулот сотилмаган деб фараз қиламиз. 20.01 куни холатга сотилганда ўртача таннарх қуйидагича бўлади.

Сана Жами маҳсулот сони Жами сумма таннарх
21 январь 20 + 30  = 50 дона 100 млн + 180 млн = 280 млн сўм 280 млн / 50 = 5,6 млн  сўм

Реализация документида Дт Кт харакатини кўрганимизда 1та ўтказма акс этган бўлади.

Энди эса ФИФО усулида кўриб чиқамиз. ФИФО усулида маҳсулот сотиб олинганда партия кесимида кирим бўлади.

Сана сотилган махсулот сони Партия Умумий таннарх Таннарх
21.01 21 дона
1чи партия — 20 дона 5 млн * 20 = 100 млн
2чи партия — 1 дона 6 млн * 1 = 6 млн
106 млн / 21 5 047 619

Реализация документида Дт Кт харакатини кўрганимизда бу мисолимизда 2 та ўтказма акс этган бўлади. Сабаби бир вақтда иккита партиядан маҳсулот чиқим бўлгани учун.


Фойда солиғини оптималлаштириш нуқтаи назардан корхона учун «Ўртача қиймат бўйича» усули манфаатлироқ бўлади. Таннарх юқорироқ кўрсатилгани учун Солиқ юки камроқ бўлади.

«ФИФО усулини» ҳам ўзига яраша манфаатли томонлари бор: эскирувчи маҳсулотлар билан савдо қилувчилар учун, омбордаги қолдиқ товарлар охирги (энг янги) партиялар нархида бахоланади ва реал қийматга яқин бўлади, Инвестиция жалб қилиш учун фойда кўпроқ кўрсатилиши учун.

ТМЗ бахолаш усули бир йилда бир марта ҳисоб сиёсати хужжатида тасдиқланади ва 1С Бухгалтерия дастурида йил бошида созлаб қўйилади.

 

Мақолани бахоланг
Бош сахифа
Қидирув
Инфо
Меню