Корхона хўжалик фаолиятида зарур бўладиган офис жихозлари, компьютер қурилмалари ( ва шунга ўхшаш) қиймати асосий восита меъёрига етмаганда 1080 счет (Инвентарь) га кирим қилиш мумкин. Инвертарь одатда масъул шахсга топширилади. Мақолада шу жараён кўриб чиқамиз.
Аввал офис жиҳози, бизни мисолимизда «Компьютер қурилмаси» харид қилиш амалини 1С киритамиз.
Покупка — Поступление (акты, накладные) иловасига босамиз
Поступление — Товары ни танлаймиз

Керакли омборни танлаб, пастки қисмда сотиб олинаётган қурилмани номи танлаймиз.
счет учетада 1080 счетини танлаб қўйилади.

Провести и закрыть тугмаси босилади. Қурилма 1080 счетга келиб тушди. Ҳужжат ўтказилганда қуйидаги бухгалтерия проводкаси шаклланади:
Дт 1080 Кт 6010 — Етказиб берувчидан инвентарь кирим қилинди.

Кейинги босқич: Инвентарни ходимга (масъул шахсга) топшириш
1080 счетга Жихоз ходимга бириктириш учун Склад — Передача материалов в эксплатацию документига ўтилади.
Ҳужжатнинг шапка (юқори) қисмида қурилма топширилаётган Омбор (Склад) ва жиҳозни қабул қилиб олаётган ходим — Физическое лицо (масъул шахс) танланади.

Дт-Кт текширамиз.

Ҳужжат ўтказилганда, 1С Бухгалтерия дастури компьютер қурилмасини (жихозни) балансдан харажатга чиқариб юборади (Дт 9420 — Кт 1080), чунки у асосий восита эмас. Лекин қурилма йўқолиб кетмайди! Дастур уни автоматик равишда балансдан ташқари 014.3 (Фойдаланишдаги инвентарлар) счётига танланган ходимнинг номига миқдор бўйича боғлаб қўяди.
Исталган вақтда қайси ходимнинг зиммасида қандай офис жиҳозлари борлигини текшириш учун дастурдан «Оборотно-сальдовая ведомость по счету» хисоботига кириб 014.3 счетини танлаб, ушбу ҳисоботни ходимлар кесимида чиқариб олиш мумкин.