1С да Кеш қандай тозаланади?

МаколаларКўрилди: 1085
1С да Кеш қандай тозаланади?
Хурматли Бухгалтер (Фойдаланувчи)!

Ушбу мақолани 10 минут вақт ажратиб яхшилаб ўқишлик тавсия этилади. Кеш муаммоси чиққан пайтда кўплаб вақтингизни тежаб қолишга сабаб бўлади. Қисқача айтганда База очилмай қолганда, Бирор бир операция ишламай қолганда, Ҳисоботлар шаклланмай қолганда, кеш тозалашни ўзи етарли бўлади.

Кўпинча фойдалувчиларда ғалати хатоликлар чиқиб туради. Айрим 1с фойдаланувчида дастур бехато ишлаётган бўлса, бошқасида, ёнидаги компьютерда эса хато кўрсатаётган бўлади. Айрим пайтларда 1С дастури ишлаб туради, фақатгина маълум бир операция бажарилганда ё бажармайди, ёки хатолик чиқариб дастурни ишлатмай қўяди. Кўпинча бундай холатларда ечим - 1С ичида йиғилиб қолган "ахлат"ни кеш тозалаш билан бартараф этишлик ҳисобланади.

1С Кеш нима ўзи?
Кешлаш - кўп ишлатиладиган (одатда ўзгармайдиган) маълумотларни буфирени яратиш жараёни. Буфер - оператив хотирада маълумотларни вақтинчалик сақлаш учун мўлжалланган жой. Кешлаш дастурий таъминотни тез ишлашини таъминловчи алгоритм ҳисобланиб, барча дастурларда ишлатилгани каби 1С да ҳам қўллаб келинади.

1С Дастури ишга тушганда кешлаш бошланади. Аммо дастур қотиб тўхтаб қолса, чиқиб кетса, бехосдан компьютер ўчиб қолган пайтда кеш файли нотўғри ёзилиб қолади. Бу хатоликлар дастурни маълум бир бўлими ишламаслигида, ҳисоботларни шаклланмаслигида, дастур камчиликлар билан, хатолар билан ишлашида, умуман дастурга кирмасликда кўринади. Бундай вазиятларни тўғри бахолаган ҳолда кешни тозалаб олиш керак бўлади.

Кеш тозалашни кўплаб усуллари бор. Қуйида бир қанча вариантини кўриб чиқамиз.

Биринчи усул

1С Кеш файллари ушбу папкаларда йиғилиб боради. C:\Users\username\AppData\Roaming\1C\1cv8\ ёки C:\Users\User\AppData\Local\1C\1Cv8. Бу ерда username - тизим қўлланувчи номи бўлиб, 1Сv8 папкаси 1С платформа версиясига кўра фарқли бўлиши мумкин.

Папкада бир қанча тушунарсиз папкалар бор. Мана шу папкалар 1С базаларимизни кеш файллари ҳисобланади. 1С базадан тўлиқ чиққан ҳолда бу папкаларни ўчириб ташлаш мумкин.

Ёки бу кўринишда

Агар ушбу папкалардан бирини очсак қуйидаги расмда кўрингандака 1С дастури томонидан шаклланган Config, ConfigSave, DBNameCache, SICache бўлиб ичида конфигурациянинг турли хил компонентлари кешлари турган бўлади.

Агар APPDATA папкаси кўринмаса нима қилиш керак.

AppData папкаси беркитилган бўлади. Windows фойдаланувчи папкасига кирганда AppData кўринмаслиги мумкин. Бундай вазиятда қўйидаги расмда кўрсатилган иловага ўтиб скрытие элементыни белгилаб қўйиш керак бўлади.

Иккинчи усул

1С база кеш тозалашни яна бир усули - бу рўйхатдан 1с базани ўчириб яна такрор қўшиб қўйишликдан иборат. Натижада базага бириктирилган кешланган эски папка узилади ва янги, бўш кеш бириктириб қўйилади.

Бу услубни асосий камчилиги: эски кеш папкалар компьютерда ўчмай қолади ва давомли йиғилиб боради. Шу сабаб давомли биринчи усулда кўрсатилган шаклда тозалашга тўғри келади.

Учинчи усул

Агар кеш муаммоси давомли учраб турса 1С 8.3. ишга тушириш дастури созламасида ClearCashe қўшимча параметрга ёзиб қўйилади.
Бунинг учун 1Сда керакли базани танлаб Изменить тугмасини босиб кирамиз.

Дополнительные параметры запуска бўлимида кириб /ClearCashe буйруғи ёзиб қўйилади.

1С дастури қайта ишга туширилганда автомат равишда кеш тозаланади. Бу услуб фақат тонкий клиент шаклидаги ишга туширишга тўғри келади ва тизим самарадорлигини пасайтиради.

Агар Кеш тозалаш билан 1С базани ишлатолмасангиз, қуйидаги видеодарслик асосида базани тиклаб кўришга уриниб кўринг. Видеодарсликда 1с базани Конфигуратор ва chdbfl.exe дастури ёрдамида тиклаш кўрсатилган

Оставьте комментарий!

Комментарий будет опубликован после проверки

Вы можете войти под своим логином или зарегистрироваться на сайте.