1С Бухгалтерия интерфейси
“1С Бухгалтерия 8 3.0 редакция” версияси янги — “Такси” интерфейс билан ишлаб чиқилди. Янги “Такси” интерфейсда ишлаш қулайлиги сезиларли даражада ошган.
“Такси” интерфейсни ажралиб турувчи хусусиятлари қуйидагича:
- Катта шрифт;
- Турли хил ўлчамдаги мониторларда иш майдонидан имкон қадар фойдаланиш;
- Замонавий интерфейс дизайни;
- Узоқ вақт мобайнида фойдаланувчи қулай ишлай олиши;
- Дастурнинг “Инструменты”, “Избранные”, “История” каби ёрдамчи панеллари орқали қулай бошқаролиш;
- Иш жойини мустақил равишда созлаб олиш;
- Сатр бўйича маълумотни тезкор киритиш;
- Янги справочник элементларини тўғридан-тўғри танлов рўйхатида кирита олиш имконияти;
1С Бухгалтерия 3.0 тузилмаси
Дастур асосий ойнаси бўлимлар панели — “Панель разделов”, Бошқарув панели — “Панель навигации”, Очиқ панели -“панель открытых” дан иборат.

Асосий ойна юқори ўнг бурчакда Оповещание, История, Избранное, поиск в данных тугмачалари бор.

Избранное — Ҳар қандай ҳужжат, журнал, каталог, рўйхат, маълумотлар базаси объекти, ҳисоботни «Избранное» – танланган буйруқлар рўйхатига қўшиб қўйилади, бу эса зарур ҳолларда буйруқларга тез мурожаат қилиш имконини беради.
«Избранное» рўйхатига қўшиш учун юлдузча рамзи босилади.
История рўйхати қўлланувчининг маълумотларни қўшиш ва ўзгартириш билан боғлиқ барча амалларини ўз ичида сақлайди. Қўлланувчи истаган пайт ўзгаришлар рўйхатини очиши ва рўйхатдаги келтирилган объектларга ўтиши мумкин.
Оповещение 1C фойдаланувчи интерфейсининг стандарт элементларидан бири ҳисобланади. Муҳим янгилик бўлганда қўнғироқча активлашади ранги ўзгаради ва харакатланиб огохлантиради.
Поиск данных – документ, файл ва хисоботларни қидирув асосида рўйхатини экранга акс эттиради.
О Программе тугмачаси ёрдамида «1С Предприятие» платформа ва 1С Бухгалтерия конфигурация релизи ҳақида маълумот олиш мумкин. (2023 йил холатига 1с бухгалтерия 3.0 учун тавсия этилган платформа версияси – 8.3.15.1656).

Атамалар ҳақида
Амалдаги белги ва услублар
Бўлимлар панелига иловалар рақамланмаган рўйхат, катта харфлар ва панель элементлари билан ажратиб кўрсатилган “>” белгиси билан ажратилган. Мисол учун:
БЎЛИМЛАР ПАНЕЛИ > ГЛАВНОЕ > ОПЕРАЦИИ

Справочник – маълумотнома, документ – хужжат деб таржима қилинади. Айрим сўзлар таржимаси ёзилганда маъно бутунлигини сақлаш мақсадида ёнига рус тилидаги ҳам ёзиб қўйилади, лекин асосан, фикрни чалғитмаслик мақсадида, дастурда қандай келган бўлса шу шаклда ёзиб кетилади.
База объектлари (справочник, документ ва бошқалар) қалин шрифт билан белгиланади.
Формадаги реквизитлар рақамланмаган рўйхат шаклида, реквизит номлари курсив ва яримқалин шрифт билан ёзилади. Мисол учун:
Организации карточкаси (5 расм)
Тўлиқ номи(Полное наименование) – контрагентни тўлиқ номи.
СТИР (ИНН), МФО, Асосий банк ҳисоб рақами — шаклланадиган хужжатда автомат равишда пайдо бўлувчи контрагентга тегишли ИНН, МФО, контрагент ҳисоб рақами
Клавиша ва тугмачалар қалин шрифт билан белгиланган. Мисол учун:
Записать и закрыть – элементни қайд қилиш ва ёпиш.
Enter – тааллуқли майдонга киритиш.
Амалий вазифалар мустақил ишлар ва амалиётларга бўлинади.
“1С:Бухгалтерия 8” дастури асосий тушунчалари
Справочниклар – бир турдаги маълумотларни сақлаш учун мўлжалланган. Исталган маълумотни топиш, тўғрилаш, янгиларини қўшиш ва кераксизларни ўчириш каби амалларни фойдаланувчи томонидан осонликча қила олишлик учун яратилган.
Документлар – Корхона хўжалик фаолиятини акс эттириш учун мўлжалланган бўлиб, бухгалтерия ва солиқ маълумотларини улар асосида шаклланади. Дастурда кўплаб документлар автомат тарзда ўтказмаларни(проводка) шакллантириб беради. “Документ ўтказилган”да ўтказма шаклланади.
Региcтр сведений – Ҳар ҳил маълумотлар тузилмаси асосида (зарур бўлганда вақт оралиғида) ташкил топган қўшимча ахборот рўйхатини олиш учун мўлжалланган.
Ҳисоботлар (Отчеты) – Тизим ички дастурлаш тилида қандайдир алгоритм асосида умумий маълумот олиш учун мўлжалланган. Ҳисоботларга таянган маълумотлар осон ва қулай тахлил қилиш имконини беради. Ҳисоботлар ўтказмалар асосида шаклланади.
Субконто – Тахлилий ҳисоб объекти ҳисобланади. Тахлилий ҳисоб бир хил турдаги объектларни умумийлиги “субконто тури” деб тушунилади. 1С да аналитик ҳисоб инструменти ҳисобланиб, корхонанинг барча актив ва пассив объектларида акс этади. Қисқача – бу аналитик (тахлилий) счетлар. Уларнинг ёрдамида тахлил учун бухгалтерия счетлари ёрдамида мавжуд ресурслар ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Мисол учун, хужжатда корхона(контрагент) белгиланди. Ушбу холатда бу корхонага яна аниқ бир шартнома кўрсатиш керак бўлади.
Счетлар режаси
“1С Бухгалтерия 8 редакция 3.0” бухгалтерия ҳисоби бўйича ягона счетлар режасини ўз ичига олади. Счетлар режаси информацион базада юритилаётган барча корхоналар учун умумий ҳисобланади. Дастурдаги счетлар режаси қонун билан тасдиқланган счетлар ва субчетлар билан олдиндан белгиланган тартибда тўлдириб чиқилган.

Фойдаланувчи дастурдан олдиндан белгилаб чиқилган счетларни ўчиролмайди, лекин эҳтиёжга кўра янги счетлар ва субчетларни қўша олади.
Счет ва субсчетлар қуйидаги хусусиятларга эга:
- Код счета — ****. шаблон асосида шаклланади. Тўртта белги – счет рақами.
- Код быстрого выбора — документларни киритаётганда счетларни тезкор танлаш учун белгиланган.
- Наименование — счет ёки субчетни тўлиқ номи
- Вид счета — балансга кўра: актив, пассив ёки транзит.
- Подчинен счету — счет ва унга очилган субсчет орасидаги боғлиқликни таъминлайди.
- Забалансовый байроқчаси — балансдан ташқари счетларда дастур ўтказмада корреспондент счет борлигини назорат қилмайди.
1С Бухгалтерия 3.0 да янги қўшиш тавсия этилмайди. Счетлар режасидаги Субконто мантиғи биз ўйлаган кўплаб субсчетларни аввалда кўзда тутган. Жуда мураккаб счетлар режасидан таркиб топган йирик корхона бухгалтериясида қўшишлик мумкин. Кўпроқ маълумот учун ушбу мақолани ўқиб чиқишингиз мумкин. Янги счет ва субсчетларни қўшиш ва оқибатлари
Дастур созламалари
1С Бухгалтерия дастурида ишлашни бошлашдан аввал Корхона маълумотларини Организации справочникига киритишлик керак. Функциональность ва Параметры учета да керакли созламаларни хам тартиб билан амалга ошириш талаб этилади.
Справочники менюси Организации справочникига ўтиб янги корхона маълумоти қўшилади. Корхонага тегишли реквизитлар (маълумотлар) тўлдирилади. Агар ИТС сервислар тўплами ёқилган бўлса, ИНН катагига ИНН рақами ёзилади ва Заполнить по ИНН тугмачаси босилса, корхонага тегишли солиқ сайтида қайд этилган маълумот автоматик равишда тўлдириб беради.

Асосий формада Подписи бўлимида корхона масъул шахслари рўйхати бўлади. Улар махсус буйруқ хужжатлари асосида корхонада имзо қўйиш ҳуқуқига эга шахслар.

Туман солиқ инспекция коди ва статистика код рақамлари ўзларига тегишли иловаларда белгилаб қўйилади.

Пользватели справочникида Информацион базада янги фойдаланувчиларни киритиш ва уларга кириш хуқуқлари белгиланади.
Пользавтели справочники: Администрирование — Настройки пользователей и прав — раздел Пользователи — ссылка Пользватели.
Функционаллик созламаси
1С База билан ишлашни бошлашдан аввал, қайси функционаллик керак бўлишини аниқлаштириш керак бўлади. Айнан шу дастурнинг қўшимча имкониятларини қўшиш ёки бекор қилиш имконини беради.
Уч хил функционналлик бор:
- Асосий (Основная)
- Танлаш (Выборочная)
- Тўлиқ (Полная)

Агар корхона:
- Чет эл валютасида ҳисоб юритмаса
- Ҳисоб-китоб (пул маблағлари) хужжатлари бўйича операциялар бўлмаса
- Махсулотни тўлова карталари ёрдамида сотиб олинмаса
- Ўз қарздорларига тўлов талабномаси тақдим этмаса
- Махсус кийи ва қайтариладиган идиш, импорт товарлар, АВ ва НМА ҳисоби бўлмаса
Шу тақдирда “Основная” (Асосий) функционаллик танланилади. Акс холда Выборочная ёки Полная танланилади. Биз Полная функционналикни тавсия қиламиз.

