Хурматли Бухгалтер (Фойдаланувчи)!
Ушбу мақолани 10 минут вақт ажратиб яхшилаб ўқишлик тавсия этилади. Кеш муаммоси чиққан пайтда кўплаб вақтингизни тежаб қолишга сабаб бўлади. Қисқача айтганда База очилмай қолганда, Бирор бир операция ишламай қолганда, Ҳисоботлар шаклланмай қолганда, кеш тозалашни ўзи етарли бўлади.
Кўпинча фойдалувчиларда ғалати хатоликлар чиқиб туради. Айрим 1с фойдаланувчида дастур бехато ишлаётган бўлса, бошқасида, ёнидаги компьютерда эса хато кўрсатаётган бўлади. Айрим пайтларда 1С дастури ишлаб туради, фақатгина маълум бир операция бажарилганда ё бажармайди, ёки хатолик чиқариб дастурни ишлатмай қўяди. Кўпинча бундай холатларда ечим — 1С ичида йиғилиб қолган «ахлат»ни кеш тозалаш билан бартараф этишлик ҳисобланади.
1С Кеш нима ўзи?
Кешлаш — кўп ишлатиладиган (одатда ўзгармайдиган) маълумотларни буфирени яратиш жараёни. Буфер — оператив хотирада маълумотларни вақтинчалик сақлаш учун мўлжалланган жой. Кешлаш дастурий таъминотни тез ишлашини таъминловчи алгоритм ҳисобланиб, барча дастурларда ишлатилгани каби 1С да ҳам қўллаб келинади.
1С Дастури ишга тушганда кешлаш бошланади. Аммо дастур қотиб тўхтаб қолса, чиқиб кетса, бехосдан компьютер
ўчиб қолган пайтда кеш файли нотўғри ёзилиб қолади. Бу хатоликлар дастурни маълум бир бўлими
ишламаслигида, ҳисоботларни шаклланмаслигида, дастур камчиликлар билан, хатолар билан ишлашида, умуман
дастурга кирмасликда кўринади. Бундай вазиятларни тўғри бахолаган ҳолда кешни тозалаб олиш керак бўлади.
Кеш тозалашни кўплаб усуллари бор. Қуйида бир қанча вариантини кўриб чиқамиз.
Ёки бу кўринишда
Агар ушбу папкалардан бирини очсак қуйидаги расмда кўрингандака 1С дастури томонидан шаклланган Config, ConfigSave, DBNameCache, SICache бўлиб ичида конфигурациянинг турли хил компонентлари кешлари турган бўлади.