«Групповое изменение реквизитов» функцияси

 

Справочник ва документларда бир хил мазмундаги кўп маълумотлар ўзгартириш зарур бўлганда, 1С томонидан кўзда тутилган бир имконият мавжуд. Бу «Групповое изменение реквизитов» функцияси ҳисобланади. Мисол учун Номенклатура справочникида мавжуд бўлган кўплаб маҳсулотларнинг  ЭДО  бўлимида товарни келиб чиқиши белгиланмай қолиб кетган. Ҳар бир номенклатурага кирмасдан туриб, «Групповое изменение реквизитов» обработкаси ёрдамида керакли ишни бирданига қилиш мумкин.

«Происхождение товаров»  — «купля-продажа» қилиб ўзгартириб чиқиш керак.

Бунинг учун «Администрирование — Обслуживание — Корректировка данных»га ўтилади.  «Групповое изменение реквизитов» иловаси кирилади.

«Выбор элементов для изменения» катагига бориб керакли справочник танлаб қўйилади.

«Номенклатура» справочники клавиатурада терамиз ва танлаймиз.

Ён томонда жойлашган «Все элементы» иловасига ўтамиз.

Экранга чиққан формада, «Вид Номенклатура» ни танлаймиз, ёнига ўтиб «Равно» белгилаб, «Товары» танлаб қўйилади.

 

«ОК» тугмасини босганимиздан кейин форма ёнида «5 элементов» ёзуви кўринади. Бу, Номенклатура рўйхатидан 5 донаси танлаб олинганини билдиради.

Энди формани ичида жойлашган реквизитлар ичидан «Происхождение товаров» реквизитини байроқчани белгилаб танлаймиз, пастки томонга йўналган стрелкани босиб «купля-продажа» танлаймиз ва пастки чап томонда жойлашган «Изменить реквизиты» тугмасини босамиз

Қуйидаги расмда кўрсатилган натижа чиқади. 5 та реквизит ўзгаргани ҳақида. Номенклатура да жойлашган 5 дона товар келиб чиқиш ҳақида маълумот ўзгарди.

 

Келинг энди яна бир бора ушбу обрабока ёрдамида маълумот ўзгартириб кўрамиз. Бу сафар бироз мураккаб бўлган амалиётни бажарамиз. 1С дастурлаш тилида икки сатр код ёзиб керакли ўзгартиришга эришамиз.

1С Управление Компанией базасида Контрагент справочникида корхона номида «MAS’ULIYATI CHEKLANGAN  JAMIYAT» жумаласи мавжуд. Кўп жойни олгани учун ушбу сўзни «MChJ» қилиб алмаштириш керак.

 

1С Бухгалтерия 3.0 дастурида бўлгани каби 1С Управление Компанией дастурида ҳам «Администрирование — Обслуживание — Корректировка данных» ўтилади.  «Групповое изменение реквизитов» иловаси кирилади.

«Выбор элементов для изменения» катагига бориб «Контрагенты» справочники танлаб қўйилади.

«Все элементы» иловасига ўтамиз. Бу ерда биз «Покупатель» ва «Поставщик» турдаги контрагентларни бир гурухга жамлашимиз керак. Бунинг учун «Добавить условия» тугмасини босиб, «Покупатель» танланади. «Равно» белгилаб , «Значение» устунига «Да» ни танлаймиз. Худди шу амални «Поставщик» учун ҳам такрорлаймиз. Кейин эса  рўйхатдаги иккита сатрни «Ctrl» + «Сичқонча» босиб белгилаб оламиз. (Ранги ўзгариш керак). Кейин эса «Сгруппировать условия» тугмасини босиб «Группа ИЛИ» ни танлаймиз ва «ОК» тугмасини босамиз.

Контагентлар танлаб олинди. «Выполнить произвольный алгоритм» тугмаси босилади. Биринчи мисолда амалдан фарқли ўлароқ бу ерда 1С дастурила код ёзилади.

Форма ичига ўтиб пастда кўрсатилган код кўчириб қўйилади.

Объект.Наименование = СтрЗаменить(Объект.Наименование ,»MAS’ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT», «MChJ»);

Объект.Записать();

Қисқача мазмуни,  «MAS’ULIYATI CHEKLANGAN JAMIYAT» сўзни  «MChJ» га ўзгартириб қўй.

 

Кейин пастки қисмга ўтиб «В коде алгоритма»ни белгилаш керак ва «Допольнительные параметры» тугмасига босилади.

Расмда кўрсатилгандай «Режим разработчика» ни танлаб қўйиш керак. Кейин «ОК» тугмаси босилади.

Энг охирида «Выполнить» тугмаси босилади.

Ўзгартириш иши муваффақиятли амалга оширилди.