1С:Бухгалтерия 3.0 да тўлиқсиз иш вақти

МаколаларКўрилди: 264
1С:Бухгалтерия 3.0 да тўлиқсиз иш вақти

Ходимнинг тўлиқсиз иш вақти ёки бошқача қилиб айтганда ярим ставка тартиби, иш жадвалида ва табельда ўз аксини топиши керак. 1С Бухгалтерия 3.0 дастурида ушбу созламалар кадрлар ва ойлик ҳисоблаш модулида амалга оширилади.

Зарплата и кадры бўлими Графики работы сотрудников менюсига ўтилади.

Янги жадвал тузиш учун Создать тугмасига босилади.

Янги жадвал учун ном берилади. Мисол учун қуйидаги расмда кўрсатилгани каби: "Тўлиқсиз иш вақти".

Кейин расмда ажратиб кўрсатилган майдондаги "Изменить свойство графики" иловасига ўтилади. Очилган ойнади иш жадвали созламаси мавжуд. Қуйидаги расмда қизил чизиқ билан ажратиб кўрсатилган жойларни, дастурда айнан ўзгартириб чиқилади. Расписание работы бўимида Явка устунига ўтиб ҳар бир кун учун 4 рақами қўйиб чиқилади. Бу кунлик 4 соат иш вақтини англатади. ОК тугмаси босиб тасдиқланади.

Кейин яна График работы ойнасига қайтилади. Бу ерда Заполнить тугмаси босилади. Жадвалдаги иш куни катаклари кунлик соат миқдори билан тўлдирилади.

Натижада 5 ва 6 кунлик иш жадвали ёнида Тўлиқсиз иш вақти иш жадвали пайдо бўлади.

Ходим ишга қабул қилинганда График работы сатрида Тўлиқсиз иш вақти танлаб қўйилади. Ставка сатрига 0,5 белгилар қўйилади. Мисолда ойлик 2 000 000 сўм қилиб белгиланган.

Қуйидаги расмда ходим 20 кун давомида тўлиқсиз 4 соатдан жами 80 соат ишлагани ва ойлигини ярим ставка миқдорида олиши ҳисобланган.

Саволларингиз бўлса https://t.me/finsoft_ofis телеграммасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Оставьте комментарий!

Комментарий будет опубликован после проверки

Вы можете войти под своим логином или зарегистрироваться на сайте.