1С: Бухгалтерия 3.0 дастурида 0000-счёт нима учун керак. Бошланғич қолдиқларни киритиш тамойили

Бошланғич қолдиқларни киритиш

1С:Бухгалтерия дастурининг янги фойдаланувчилари, айниқса бухгалтерлик ҳисобида янги бўлсалар, 1С:Предприятие ахборот базасига бошланғич қолдиқларни киритиш (ввод начальных остатков) операциясида кўпинча қийинчиликларга дуч келишади. Шунинг учун ҳозир биз бошланғич қолдиқларни киритиш ўзи нима эканлигини ва бу операция нима учун кераклигини кўриб чиқамиз.

Айрим холатларда корхона 1С Бухгалтерияга ўтганда қолдиқларни киритиш талаб этилади, лекин бу операция моҳияти унчалик хам тўлиқ тушунлмаслиги мумкин. Сабаби нимада?

Гап шундаки, бошланғич қолдиқларни киритиш операциясининг аслида бухгалтерияга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Айнан шунинг учун ҳам Бухгалтерия назариясида бу ҳақда ҳеч нарса йўқ.

Бошланғич қолдиқларни киритиш — бу соф техник ёрдамчи операциядир. Унинг вазифаси – корхонанинг дастурда ҳисоб юритишни бошлаш вақтидаги ҳолатини 1С дастурига кўчиришдир.

Мисол келтираман. Айтайлик, 2023 йилда ташкил этилган қандайдир фирма (МЧЖ ёки ЯТТ) бор. Корхона ташкил топгандан бери бухгалтерия ҳисоби қоғозда ёки бошқа бирор дастурда юритилган. Корхона хўжалик фаолиятини юритаётгани учун турли хил ҳужжатлар, ҳисоботлар ва бошқалар тўпланиб боради. Шунингдек, омборларда товарлар, маҳсулотлар, банкда ва кассада пул маблағлари мавжуд. Кимдир етказиб берилган товарлар учун фирмадан қарздор ёки сотиб олувчиларнинг қарздорлиги бор. Ва ҳоказо…

Айтайлик, 2025 йил 1 январдан бошлаб бухгалтерлик ҳисобини 1С Бухгалтерияда юритишга қарор қилинди. Дастур ўрнатилди, маълумотлар базаси яратилди. Бироқ янги базада ҳали ҳеч нарса йўқ, яъни дастур фирманинг олдинги фаолияти ҳақида ҳали ҳеч нарса «билмайди». Демак, бошланғич қолдиқларни киритиш — бу маълумотларни 1С Бухгалтериянинг янги ахборот базасига кўчириш демакдир.

Албатта, ҳамма маълумотларни кўчириш талаб қилинмайди. 1С Бухгалтерияга рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб фирманинг барча ҳужжатларини бошқатдан киритиб чиқиш умуман шарт эмас. Фақат счётлар бўйича қолдиқларни кўчириш керак. Яъни, агар, масалан, банк счётида 500 000 000 сўм бўлса, у ҳолда 5110 -счётга шу суммани ёзиб қўйиш керак. Бошқа счётлар билан ҳам худди шундай.

Бироқ, ҳар қандай бухгалтерга яхши маълумки, агар счётлар режасининг бир счётида ўзгаришлар юз берса, бошқасида ҳам юз бериши керак. Иккиёқлама ёзув тамойилини бузиш мумкин эмас. Унда бу ҳолатда савол туғилади: агар 5110-счётда тўсатдан 500 000 000 сўмлик сумма (ҳатто 1 тийин бўлса ҳам!) пайдо бўлиб қолса, бу сумма қаердан келди? Бу банк кредити эмас, сотиб олувчидан тўлов эмас — бу аллақачон бизники. Пуллар худди йўқ жойдан пайдо бўлиши керак бўлиб чиқяпти!

Худди шу саволни қисқароқ ифодалаш мумкин: Дт=51 Кт=?  500 000 000

Айнан шу ерда бизга махсус ёрдамчи 000-счёт ёрдамга келади.  Бу счетни Счётлар режасидан излашнинг кераги йўқ — бу счёт фақатгина 1С Бухгалтерия дастурида мавжуд ва бошланғич қолдиқларни киритиш жараёнида проводкаларда ўрнига қўйиш учун мўлжалланган. Юқоридаги мисолдаги проводка унда қуйидаги кўринишни олади:

Дт=51 Кт=000   500 000 000

Бошланғич қолдиқларни киритиш тўғрилигини қандай текшириш мумкин

Эътибор берган бўлсангиз керак, бундай проводка натижасида 000-счётда 500 000 000 сўмлик кредит қолдиғи ҳосил бўлди. Шундай қилиб, актив счётлар бўйича қолдиқларни киритишда 000-счётда суммаларнинг кредит бўйича тўпланиши юз беради. Демак, пассив счётлар бўйича қолдиқларни киритишда 000-счётдаги суммалар дебет бўйича тўпланади.

Актив счётлар бўйича қолдиқларни киритишда 0000-счётнинг Кредитида суммалар йиғилади, пассив счётлар бўйича қолдиқларни киритишда эса суммалар 0000-счётнинг Дебетида тўпланади. Корхонанинг жами активлари унинг жами пассивларига тенг бўлиши шарт бўлгани учун, маълумотларни киритиш якунида 0000-счётнинг дебет ва кредит айланмалари ўзаро тенглашади.

Бухгалтериянинг фундаментал тенгламаси Активлар=Пассивлар (А=П) доимо бажарилиши керак бўлганлиги сабабли, қуйидаги нарса аниқ.

Эслаб қолинг: Дебет ва Кредит айланмаларининг ўзаро тенглашиши натижасида, барча қолдиқлар киритиб бўлингач, 0000-счётда охирги сальдо умуман қолмаслиги (ноль бўлиши) шарт!

Шундай қилиб, 1С Бухгалтерияда бошланғич қолдиқларни киритиш тўғрилигини текшириш жуда оддий. 0000-счёт бўйича ОСВ (оборот-сальдо қайдномаси) шакллантириш кифоя. Агар счётдаги охирги сальдо нолга тенг бўлса, демак актив ва пассивлар ўртасидаги баланс таъминланган ва умумий суммалар тўғри киритилган.

Юқоридаги расмида келтирилган ОСВ мисолига эътибор беринг. Бу ерда «Сальдо на конец периода» ноль эмас, балки Кредит бўйича 500 000 000 сўмни ташкил қилмоқда. Бу дастурда фундаментал тенглама (А=П) бузилганлигини англатади: базага 500 миллион сўмлик активлар киритилган, лекин уларнинг молиялаштириш манбаси бўлган пассивлар (масалан, устав капитали ёки қарздорлик) ҳали киритилмай қолган. Балансни тиклаш ва 0000-счёт сальдосини нолга тушириш учун тегишли пассив счётлар бўйича ҳам бошланғич қолдиқларни киритиш талаб этилади.

Шуни таъкидлаш керакки, 0000-счёт бўйича ОСВ фақат умумий сумма қолдиқлари бўйича баланс тўғрилигини текшириш имконини беради. Агар сиз миқдор қолдиқларини (масалан, омбордаги товар донасини) киритишда хато қилсангиз, дастур бу хатони аниқлай олмайди, чунки сумма ўзгармаган ва баланс тенг бўлиб қолаверади.

Бош сахифа
Қидирув
Инфо
Меню
Мундарижа