1С Бухгалтерия (ред 3.0) учун Компьютер характеристикаси

МаколаларКўрилди: 478
1С Бухгалтерия (ред 3.0) учун Компьютер характеристикаси

2021 йилда бозорга 1С Бухгалтерия редакция 3.0 дастури кенг сотувга чиқарилди. Янги дастурий таъминот учун тезкор компьтер керак бўлади. Тезлиги паст компьютерларда ишлаб бўлмайди. Мисол учун Celeron ноутбукларда 1С дастури очилиши учун 10-15 дакика вақт кетади.

Ноутбукми еки стационар компьютер?

Агар тезлик мухим бўлса стационар компьютер шаклида керакли характеристика бўйича йиғилган компьютер худду шу характеристикадаги ноутбукка нисбатан тез ишлайди. Агар мобиллик мухим бўлса унда ноутбук танланади.

Қайси параметларга диққат қаратишимиз керак?

  • Процессор
  • Оператив хотира
  • тезкор диск (SSD)
  • Процессор минимум Core i3 туркумидаги бўлиши керак. Ҳамда процессорга таалуқли мухим бир параметри бўлган частотага ахамият қаратишимиз керак. Бошланғич частота 2 Ггц ва юқори бўлиши керак. Частота қанча паст бўлса 1С дастури шунчалик секин ишлайди. Хато Core i3 частатоси 2 Ггц бўлган процессор, Core i5 частотаси 1 Ггц процессордан кўра 1С дастурида юқори кўрсаткичларни беради. Процессор ишлаш жараенида разгон бериши мумкин бўлган максимал частота 1С дастурида рол ўйнамайди. Айнан бошланғич частота 2 ва ундан юқори бўлиши керак.

    Оператив хотира

    Оператив хотира 8 ГБ тавсия қилинади. Минимум 6 ГБ.

    Тезкор диск (SSD)

    Ҳозир бозорга ҳар хил турдаги SSD дисклар сотувга чиққан. Имкон қадар синовдан ўтган SSD дискни танланг. Kingston, Gigabyte, Samsung каби дисклар танлаш мумкин. Энг сифатли SSD дисклар Samsung фирмасига оид. Нархлари бир мунча қиммат. Имконият бўлса Samsung SSD дискларни олинг.

    120 ГБ диск хам операцион система учун хам маълумот сақлаш учун етарли. Ноутбук еки стационар бўлсин, қўшимча HDD диск олишни тавсия қиламиз. Ҳозирги кунда минимум 1 ГБ Toshiba фирмасига тегишли HDD диск тавсия қилинади. Ноутбук учун эса 500 еки 1000 ГБ лик қўшимча HDD диск бўлади.

    Ноутбук учун минимал параметр:

    Процессор Intel i3-1115G4 (айнан шу параметр ноутбук охирги чиққан Core i3 лардан частотаси юқори!)

    Оператив хотира:DDR4 8GB

    SSD Диск 120 GB

    Қўшимча сифатида HDD диск тавсия қилинади.

    2022 йилга келиб ноутбуклар нархи тушган

    Ноутбук HP 15 Intel i3-1115G4 / DDR4 8GB / SSD 256GB / 15.6" FHD / Win 10 нархи 440-450 $

    HP 15-ef2127wm (263) (AMD Ryzen5 5500U/ DDR4 8GB/ SSD 256GB/ 15.6" FHD/ Integrated AMD Radeon Vega 3 Graphics/ No DVD/ Win11/ RU) Silver (4J0V2UA) - 480 $

    >Юқоридаги брендни(HP) шу моделларида лицензиялик Windows 10/11 ўрнатилган бўлади. Харид қилаётганда текшириб олинг.

    Стационар компьютер учун минимал параметр:

    Процессор: Intel-Core i3 - 10100 (3.6 Ггц бошланғич частота)

    Оператив хотира 8 GB

    SSD 120 GB Kingston ёки Samsung NMVE (SSD)

    Қўшимча маълумот сақлаш учун HDD WD Purple

    Motherboard(Она плата): GigaByte, ASUS

    Тармоқ учун компьютер

    Агар 2 ва ундан ортиқ қўлланувчилар(6тагача) тармоқ орқали ишламоқчи бўлса унда қуйида параметрдаги қомпьютер бўлиши мумкин:

    Процессор Intel Core i3-10100 дан бошлаб

    Тармоқдаги юк Асосий компьютер тушгани учун иложи борича кучлирок Процессор танлаш керак. Мисол учун, Intel-Core i7 - 10700K, Intel-Corei5 9500(9600K)

    Оператив хотира 16 ГБ (32ГБ)

    SSD диск Samsung NVMe 250 GB

    Motherboard(Она плата): GigaByte, ASUS

    Қайси дисклар сифатли

    1 чи ўринда Samsung SSD, NVMe дисклар.

    Kingston SSD

    Adata SSD

    HHD WD Purple

    Тавсия

    Фойдаланувчилар маълумотларни архивга олиб юриш учун қўшимча диск олиш. Лицензиялик Windows ва антивируслардан фойдаланиш. 1с базани давомли архив олиб юриш кўникмаси.