Номенклатура справочники

МаколаларКўрилди: 90
Номенклатура справочники
“Номенклатура” справочникида товарлар, маҳсулотлар, материаллар, хизматлар ҳақида маълумотлар сақланади.

Ушбу справочникга Справочники бўлими, Товары и услуги қисми орқали ўтилади. Номенклатура иловаси босилганда, Номенклатура рўйхати очилади.

Номенклатура рўйхати формасида иқтисодий маъносига кўра турлари мавжуд бўлиб янгиларини ҳам киритиш мумкин. Мисол учун: Материаллар, товарлар, хизматлар, асосий восита объектлари, қурилиш объектлари ва хк.

Номенклатура справочники очилганда ичи бўш бўлади. Номенклатура турлари эса тўлдирилган. Номенклатура турлари кўриниши учун Виды номенклатуры иловасига ўтилади.

Эслатма

Янги базада айрим номенклатура турлари аввалдан киритиб қўйилган бўлади. Агар улар бўлмаса янгиттан киритиб чиқишимиз мумкин.

Номенклатура турлари:

“Махсулотлар” номенклатура турини қўшишни кўриб чиқамиз. Бунинг учун аввал Виды номенклатура регистрига ўтиб Создать тугмачасини босамиз.

Кейин Счет учета номенклатуры регистрига ўтиб қуйидаги расмда кўрсатилган кўринишда счетларни тўлдириб чиқилади.

Бухгалтерия ҳисобида товар, хизматларни, асбоб-ускуналарни кирими документларда кўрсатилган счетлар асосида амалга оширилади.

Контрагентлар билан ҳисоб китоб счетлари, контрагентларга тегишли регистр сведений (махсус справочник) дан олинади. Контрагентлар учун ҳисоб китоб счети базада белгиланган бўлади. Ундан ташқари ҳар бир контрагент учун махсус ҳисоб китоб счетлар тартибини созлаш мумкин.

Хужжатларнинг жадвал бўлими сатридаги номенклатураларнинг ҳисоб счети ҳам “счет учета номенклатуры” регистр сведенийдан олинади.

Ушбу регистр билан ишлашнинг баъзи хусусиятларини кўриб чиқамиз. Бир нечта омборлар кесимида ҳисоб юритилганда айни номенклатура ҳар хил омборда ҳисобда туриши мумкин. Бир омборхонада 1010 материал кўринишда, бошқа омборхонада эса, товар кўринишда 2910 счетда ҳисоби юритилиши мумкин.

“Номенклатура” справочникида номенклатураларни қайта такрорламаслик учун, “счет учета номенклатуры” регистрида омборхоналарга қараб номенклатура ва номенклатура гурухларига турли хил счетлар қўллаш мумкин.

Товар кўринишида:

Материал кўринишида:

Агар информацион базада бир нечта корхона фаолияти олиб борилаётган бўлса ва номенклатура шу корхоналар фаолиятида ишлатилиши мумкин. Бир корхонада товар бўлиб 2910 счетида, бошқа корхонада эса тайёр маҳсулот сифатида 2810 счетда юритилиши мумкин. Бу вазиятда “Номенклатура” справочникида номенклатураларни қайта такрорламаслик учун, “счет учета номенклатуры” регистрида корхоналар кесимида номенклатура ва номенклатура гурухларига турли хил счетлар қўллаш мумкин.

Ишлаб чиқарувчи корхонадаги номенклатура.

Бошқа корхона кесимида

Хизматлар кўринишидаги номенклатура турини шакллантириш.

Аввал Виды номенклатуры регистрига ўтиб янги тур очилади.

Кейин Хизматлар номенклатура тури учун қуйидаги расмда кўрсатилган каби счет шакллантирилади.

Номенклатура справочники тўғри олиб борилса кўплаб хатоларни олди олинади.
Мақолани таниш бухгалтерларга улашинг