1С Бухгалтерия 3.0 да ЁММ (ГСМ) ҳисоби

МаколаларКўрилди: 223

Бугунги кунда кўплаб корхоналар ўз фаолиятида автомобилдан фойдаланишади. Ушбу мақолада ёқилғи мойлаш материаллари (ЁММ)ни 1с Бухгалтерия 3.0 дастурида ҳисобга олиш ва амтомобил йўл варақасини (путевой лист) тўлдиришни кўриб чиқамиз.

ЁММни ҳисобини юритиш учун аввал ёқилғини харид қилиш керак. Аввал корпоратив карта орқали ҳисобдор шахс ёқилғи харид қилади. Кейин "Путевой лист" документи орқали ёқилғи харажатини амалга оширади.

Ёқилғи мойлаш материалларини ҳисобварақ фактура ва корпоратив карта орқали харид қилиш мумкин. ЁММни корпоратив карта орқали харид қилинганда, ВМ 2020 й. 14 авг 489-сон қарори 2-илова 3-бандига асосан ҚҚСни ҳисобга олиш учун асос бўлади.

"Банк и касса" бўлими - "банковские выписка" ўтиб, Списание тугмаси босилади. Очилган формада, "Вид операция"да "Перевод другой счет организации" операция тури танлаб қўйилади. Счет получателяда аввалдан киритилган корпоратив карта рақами танлаб қўйилади.Счет дебетда 5530 счети танлаб қўйилади. Қолган амалларни расмда кўрсатилган тартиб амалга оширинг.

Кейинги амал.

Яна такрор Списание тумачаси босилади. Очилган формада, "Вид операция"да "Перечисление подотчетному лицу" операция тури танланади. Пул ўтказилган сана қўйилади. Получатель катакчасига ўтиб Ҳисобдор шахс танлаб қўйилади. Ҳисобдор шахс Физичесикие лица справочникида қайд этилган бўлиши лозим. Счет дебета га 4230ни , счет расчетовга 6970 танлаб қўйилади.

Энди эса Покупки - Путевые листы документига ўтамиз.

Янги йўл варақасини шакллантириш учун Создать тугмасини босамиз. Траспортные средства корхонадаги аввалдан киритилган автомтобилни танлаб қўйилади. Агар автомобил киритилмаган бўлса, Транспортные средства справочникига ўтиб автомобилни рўйхатдан ўтказамиз. Мисолимизда DAMAS автомобилини киритиб ўтдик.

Топлива катакига Ёқилғи турини танлаб қўйилади. Ёқилғи тури Номенклатура справочникигада "Топлива" вид номенклатураси тури бўйича шакллантириш керак.

"Топлива" вид номенклатураси ичига кириб қайси счетларда ҳисоб юритилишини кўришимиз мумкин. Агар Сизни базада "Топлива" вид номенклатураси бўлмаса қуйидаги расмда кўрсатилган тартибда шакллантиринг.

Транспортные средства справочникига қайтиб, пастда жойлашган Норма расхода катагига DAMAS автомобил характеристикасида ёзилган 100 км учун неча литр ёқилғи сарфланиш миқдорини киритамиз. 8,6 литр.

Барча автомобилларнинг ЁММ сарфи нормалари, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2003 йил 28 июлдаги 05-20-сонли қарори билан тасдиқланган. Меъёрлар мавжуд бўлмаган тақдирда транспорт воситаси ишлаб чиқарувчи расмий веб сайтларидан фойдаланиш мумкин.

"Путевой лист" документига қайтамиз. Ҳисобдор шахсни танлаймиз. (Ҳисобдор шахс справочникида ҳайдовчилик гувоҳномасини қайд этиб қўйиш керак).

Пастки қисмда, "Авансы" хатчўпига ўтиб, корпоратив карта учун ўтказилган банк кўчирмаси танланади. Ҳисобдор шахсни танлаймиз. (Ҳисобдор шахс справочникида ҳайдовчилик гувоҳномасини қайд этиб қўйиш керак).

Кейинги, "Топлива" хатчўпига ўтиб, харид қилинган ёқилғи миқдорини, нархи, ҚҚС фоизи ва ҚҚС счетини танлаб қўямиз.

Навбатдаги, "Маршрут" хатчўпида, транспорт воситасини харакат нуктаси, вақти, спидометр кўрсаткичи ва юрилган масофа кўрсаткичлари қайд этилади. Охирги катакда сарфланган ёқилғи миқдори акс этади. Ушбу маълумотлар ёзилиб сақлангандан кейин Печать тугмасини босиб керакли ҳисоботларни олиш мумкин.

Кейинги хатчўп - "Счет затраты". Мисолимиздаги автомобил ишлаб чиқариш бўлими хизматларини бажаргани учун 2010 счет танланган.

"Счет расчетов" хатчўпига ўтиб, бўнак счетда 4230 ва счет расчетовда 6970 танлаб, ҳисобдор шахсни белгилаб қўямиз ва маълумотларни сақлаб формадан чиқамиз. Аҳамият берган бўлсангиз ушбу амаллар айримлари "Авансовый отчет"даги амалларни эслатади. "Путевой Лист" документи асосида амаллар бажарилгандан Печать тугмаси босиб, "Авансовый отчет" ҳисоботини чиқариб олишимиз мумкин.

Формани энг паст қисмида, ёқилғи ҳисоби акс этиб туради.

Отчеты - ОСВ по счету иловасига ўтиб ҳисоботни текшириб кўришимиз мумкин

Ҳисоб варақ фактура орқали харид қилинган ёқилғи ҳам шу услуб билан сарфланади. Агар корхонада транспорт воситаси кўп бўлса ва ҳар бир транспорт воситаси кесимида ёқилғи ҳисобини олиб юриш керак бўлса, ҳар бир транспорт воситаси учун алоҳида битта омборхона шакллантириш керак. Шунда ҳар бир транспорт воситасига кетаётган харажатни назорат қилиш осонлашади.

Фикр мулоҳаза ва саволлар учун @finsoft_ofis телеграммасига ёки веб сахифа пастки қисмда жойлашган яшил рангда "хабар юбориш" га ўтиб мурожаат қолдиришингиз мумкин.